"Андижон" легионери билан хайрлашади
Маълумки, “Андижон” клуби қишки йиғин чоғида хорижлик футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказиб, уларнинг орасида маъқул келганлари билан шартномалар имзолаганди.
Улардан бири – қирғизистонлик ярим ҳимоячи Эдгар Бернхардт эди. Лекин мазкур ўйинчи ўтган вақт давомида ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмади. Бу ҳақида жамоанинг собиқ бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев ҳам матбуот анжуманларида айтиб ўтганди.
“Андижон” учун ортда қолган бешта учрашувнинг учтасида Бернхардт майдонга туширилди. Бироқ ўша беллашувларда легионернинг ҳаракатлари раҳбарият ва мураббийларга маъқул келмади. Бунинг устига унинг оилавий муаммолари ҳам бор.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича, клуб раҳбарлари футболчи билан тузилган шартномани бекор қилиш бўйича гаплашган ва бу борада томонлар деярли бир тўхтамга келишган. Ҳозирда жароҳатини даволатаётган легионер тез орада жамоани тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин дарвозабон Низомиддин Зиёвутдинов ҳам жамоани тарк этганди.
Фикрлар