"Андижон" легионери терма жамоага чақирилди

  • 2 сентябрь, 2024, 16:19
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Айни чоғда дунё бўйлаб миллий чемпионатларда ФИФА кунлари муносабати билан танаффус эълон қилинган ва футболчилар терма жамоалар ихтиёрига жўнаб кетишган.

Tecno

Жумладан, “Андижон” жамоасининг тожикистонлик легионери Шахром Самиевга ҳам Тожикистон миллий терма жамоасидан чақирув келган.

2-9 сентябрь кунлари Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Merdeka Cup-2024” халқаро мусобақаси ўтказилади. Шу мақсадда терма жамоа бош мураббийи Гела Шекиладзе Самиевни ҳам ушбу мусобақага жалб қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!