"Андижон" легионерлари терма жамоаларга чақирилди

ФИФА кунлари муносабати билан миллий биринчилигимизда бироз танаффус юзага келди. Шу сабабли "Андижон"нинг икки нафар легионери – Шахром Самиев ва Максим Сарраф терма жамоаларига чақирилди.

Жумладан, Тожикистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан фойдаланиб 13-19 ноябрь кунлари Непал ва Афғонистон термаларига қарши халқаро ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Бўлажак ўйинларда қатнашиш учун Шахром Самиев терма жамоа ихтиёрига жўнаб кетди.

Сурия миллий терма жамоаси 11-20 ноябрь кунлари ўқув-машғулот йиғиларини ўтказади ва ушбу тайёргарлик жараёнида Россия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этади. "Андижон" дарвозабони Максим Сарраф эса ушбу йиғин ва бўлажак ўйин учун Сурия термасига жалб қилинди.  

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!