"Андижон" легионерлари терма жамоаларига жалб этилди

“Андижон” таркибидаги икки нафар легионер ўзининг терма жамоаларига таклиф қилинди. Жумладан, ҳужумчи Шахром Самиев ва дарвозабон Максим Саррафга Тожикистон ҳамда Сурия терма жамоаларидан чақирув келганлиги сабабли улар йиғинга жўнаб кетишди.

Самиев Тожикистон миллий терма жамоасининг Дохадаги йиғинига қўшилган. Тожикистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида 22 март куни сафарда Ар-Риёдда Саудия Арабистони термасига қарши майдонга тушади. Жавоб ўйини эса 26 март санасида Душанбеда бўлиб ўтади.

Максим Сарраф эса Сурия U20 терма жамоаси йиғинига йўл олди. У ерда легионеримиз Иорданияга қарши ўтказиладиган ўртоқлик ўйинида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!