"Андижон" "Нефтчи"га қарши назорат ўйинида майдонга тушди
“Нефтчи” ҳамда “Андижон” жамоалари Суперлиганинг навбатдаги турига тайёргарлик кўриш асносида ўзаро назорат учрашувини ўтказдилар. 4 та гол урилган учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келди – 3:1.
Аввалига Диёр Туропов ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. Бўлим охирларида қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи Илҳом Алижонов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 1:1. Танаффусдан сўнг “Нефтчи” футболчилари яна икки марта гол урдилар.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” Суперлиганинг 9-турида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 19:00 да бошланади.
“Нефтчи” – “Андижон” – 3:1 (1:1)
30 апрель. Фарғона, “Нефтчи СК” стадиони.
Ҳакамлар: Достон Мирзаримов, Шохрух Аъзамов, Азизбек Исаков
“Нефтчи”: Акбар Тўраев, Зоир Жўрабоев, Мухсин Убайдуллаев, Анвар Ғофуров, Умар Адхамзода, Мирзохид Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Ғуломхайдар Ғуломов, Диёр Туропов, Нурилло Тўхтасинов, Улуғбек Ҳошимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Алексей Ларин, Андрей Мишенко, Нодирхон Неъматхонов, Аббос Ғуломов, Абдуллоҳ Олимов, Фозил Мусаев, Юрий Батюшин, Иззатилла Абдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Муродбек Бобожонов.
“Андижон”: Игорь Литовка, Дилшод Комилов, Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Илҳом Алижонов, Муҳаммадкарим Тоиров, Леван Арвеладзе, Нодари Кавтарадзе, Суҳроб Бердиев, Сардор Абдунабиев, Рубин Хебай.
Захирадан майдонга тушганлар: Моҳир Комилов, Фарҳод Соҳибжонов, Илдар Маматказин, Владимир Бубанья, Сардор Азимов, Асилбек Айсаров, Илҳом Абдуғаниев, Бобур Фарҳодов, Ҳожимурод Асқаров, Абдулатиф Ойбеков, Иззат Абдурасулов.
Голлар: Диёр Туропов, 31 - 1:0. Илҳом Алижонов, 43 - 1:1. Иззатилла Абдуллаев, 57 – 2:1. Аббос Ғуломов, 80 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Илҳом Алижонов, 33. Лутфулла Тўраев, 45. Абдулатиф Ойбеков, 70.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар