«Андижон» ўқув машғулот йиғининг биринчи қисмини якунлади
"Андижон" янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини 4 январь кунидан бошлаган эди. Йиғинга юзлаб футболчилар жалб қилинди. Бир қатор назорат учрашувлари орқали бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев йиғинда бўлиб турган футболчиларни кўрикдан ўтказиб, баъзиларига жавоб берди.
Йиғин бошида маҳаллий йигитлардан ташқари бошқа жамоалардан ҳам футболчилар жамоага таклиф этилди. Қуйида «Андижон» таркиби қўшилган футболчилар билан танишиб чиқишингиз мумкин:
Жасур Умирзоқов ва Камрон Нажафалиев (Бунёдкор), Иброҳим Турғунбоев, Хазрат Турсунқулов ва Абдувохид Ғуломов (Металлург), Камрон Саидазимов (Локомотив), Миркомил Локаев (Динамо), Суннат Мамадалиев (Оқ-тепа), Абдуғани Камолов (Бухоро), Дилшод Баратов (Қўқон-1912), Улуғбек Худойбердиев (Истиқлол), Жасур Рахимов (Пахтакор Фарм).
9 январь куни "Андижон" Фарғонанинг «Турон» жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушиб 2:3 ҳисобда мағлуб бўлди. Сўнгра «Навбаҳор» билан Наманганда икки учрашув ўтказилди. Биринчи учрашувда 1:0, иккинчи учрашувда 2:0 ҳисобида имконият бой берилди.
«Андижон» қишки йиғинларнинг иккинчи қисмини Тошкент шаҳрида давом эттиради. Йиғиннинг иккинчи босқичи 19 январь куни бошланади.
Фикрлар