"Андижон" ўқув-машғулот йиғинини Тошкентда бошлайди

“Мавсум-2021”ни омадсиз ўтказиб Суперлигани тарк этган “Андижон” клубини келаси йили про лигада иштирок этишидан хабардорсиз. Айни чоғда жамоанинг янги мавсум учун тайёргарлик режалари ишлаб чиқилмоқда.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Андижон” клуби дастлабки ўқув-машғулот йиғинини 12 январда Тошкентда бошлайди.

Умуман айтганда, жамоанинг тайёргарлик режаси учта босқичда ўтказилиши кўзда тутилган. Январда бошланадиган йиғинда янги футболчиларнинг ҳам қўшилиши кутиляпти. Ҳозирда қизғин музокаралар олиб бориляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
30/12/2021 10:16
Журъатбек яхши дарвозабон х,ам олинглар .К,обилжон Олимжонов сиз к,ачон Андижон жамоасига дарвозабон етказиб берасиз уят шунча йилдан бери Андижондан биронта яхши дарвозабон етишиб чик,к,анини ку'рмадик