"Андижон" ўз сафига Тожикистон терма жамоаси сардорини қўшиб олди (Фото)
“Андижон” клубининг Анталияда давом этаётган йиғинига янги футболчилар қўшилишда давом этяпти. Бугун эрталаб “Локомотив”дан Дилшод Комиловнинг жамоамиз ихтиёрига етиб келгани ҳақида хабар бергандик.
“Андижон” сафини тўлдирган навбатдаги янги футболчи – тожикистонлик тажрибали ўйинчи Ахтам Назаров. Клуб вакиллари Анталия аэропортида футболчини кутиб олдилар ва “Asteria Kremlin Palace” меҳмонхонасида “Андижон” бош директори Улуғбек Мирзаев бошчилигидаги раҳбарият футболчи билан бир пиёла чой устида суҳбатлашиб олдилар.
Қанот ҳимоячиси Ахтам Назаров Тожикистон миллий терма жамоасининг сардори ва етакчиси саналади. 2012 йилдан буён мамлакатнинг бош жамоаси учун ўйнаб келмоқда. Ҳозиргача қадар терма жамоа либосида 60 га яқин учрашувларда майдонга тушиб, 5 та гол урган. Шунингдек, Назаров Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – “Истиқлол” сафида узоқ йиллардан бери тўп суриб келган.
Тез орада футболчи билан шартнома имзоланади.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар