"Андижон" ўз стадионига қайтган ўйинда "Насаф" билан дуранг ўйнади. Беллашувда икки бор қизил карточка кўрсатилди!

Ўзбекистон Суперлигаси 14-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" баҳси якунланди. Унда томонлар 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Икки жамоа ҳам кўплаб имкониятларга эга бўлди. Шунингдек, мезбонлардан Сардор Азимов ҳамда меҳмонлардан Жамбули Жигаури қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этди. 

Шу тариқа, "Насаф" 25 очко билан 4-ўринда қолди. 20 очкоси бор "бургутлар" 6-поғонадан жой эгаллаган.

  • 90+6'

    Беллашув якунланди. Учрашувда ҳисоб очилмади - 0:0.

  • 90'

    Иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 86'

    Жигаури иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилди.

  • 78'

    Жигаури сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 77'

    "Андижон" қарши ҳужумларда хавфли кўриняпти. 

  • 72'

    "Насаф" таркибида Ойбек Бозоров, Азизбек Амонов ва Шуҳрат Муҳаммадиев ўрнига Зафармурод Абдираҳматов, Баҳром Абдураҳимов ва Андрес Чавез майдонга тушди.

  • 71'

    Сув ичиб олиш учун танаффус!

  • 70'

    "Насаф"да аргентиналик легионер майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда. 

  • 67'

    "Насаф" вакиллари тўп билан.

  • 64'

    Андижонликлар бир киши кам бўлишига қарамасдан ҳужумлар ташкил этмоқда. 

  • 61'

    Лутфуллин Сардор Азимовга кескин қўполлиги учун қизил карточка кўрсатди!

  • 60'

    Ҳакам яна ВАРга мурожаат этмоқда. Азимовга қизил карточка кўрсатилиши мумкин.

  • 58'

    Сардор Азимовга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 56'

    "Андижон" футболчилари тўп назоратига эгалик қилмоқда. 

  • 52'

    Рубин Хебайнинг жарима зарбасидан ижро этган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

  • 48'

    Майдоннинг ҳар қарич ери учун кураш кечмоқда.

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди. 

  • 45+4'

    Жанговор ўтган биринчи тайм якунига етди. Ҳозирча беллашувда ҳисоб очилмади.

  • 45+2'

    Уххх. "Андижон" футболчисининг бош билан берган зарбасидан сўнг тўпни Умиджон Эргашев қайтариб юборди.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида ҳакам 4 дақиқа вақт қўшиб берди. 

  • 44'

    Мезбонлар вакили Фарҳод Бекмуродовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 42'

    Ухххх. "Насаф" футболчиларининг бир қатор зарбаларини "Андижон" посбони Игорь Литовка қайтаришга муваффақ бўлди. 

  • 37'

    Гол йўқ. Бош ҳакам Рустам Лутфуллин ўйиндан ташқари ҳолат бор, дея қарор чиқарди.

  • 35'

    "Насаф" учрашувда ҳисобни очган эди. Бироқ ҳакам бу вазиятда офсайд борлигини қайд этди. Ҳозирда гол ВАР орқали қайта кўриб чиқилмоқда.

  • 34'

    Илҳом Абдиғаниевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда!

  • 32'

    "Аждарлар"нинг жарима зарбаси жамоага фойда келтирмади. 

  • 28'

    Учрашув давом этади.

  • 26'

    Сув ичиб олиш учун "water break" эълон қилинди.

  • 23'

    "Насаф" вакиллари беллашувда назоратни ўз қўлига олишга уринмоқда.

  • 20'

    "Андижон" жарима майдонига яқин масофада Азиз Амоновга нисбатан фол қайд этилди. 

  • 17'

    Майдонда жамоалар бироз тин олишга қарор қилди. Темп пасайди!

  • 13'

    Муҳаммадкарим Тоиров иккинчи бор "Насаф" посбонини синовдан ўтказишга уриниб кўрди. Аммо уриниш бесамар кетди.

  • 11'

    Майдон эгалари бурчак зарбасини ижро этади. 

  • 9'

    Энди мезбонлар вакили Сардор Азимов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо зарба ноаниқ!

  • 7'

    Жигаурининг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

  • 6'

    "Насаф" футболчилари тўпни ўзида ушлаб турибди. 

  • 4'

    Илҳом Алижоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

  • 2'

    Мезбонлар учрашувни фаол бошлади. 

  • 1'

    Учрашувга старт берилди. "Андижон" қизил, "Насаф" эса кўк рангли либосларда ҳаракат қилади. 

  • *'

    Стадионда давлатимиз мадҳияси янграмоқда!

  • *'

    Айни дақиқаларда Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Кушакбаевич сўзга чиқди.

  • *'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. 

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Расулов Шукуржон
28/07/2023 22:36
Зўр ўйин бўлди. "Андижон" жамоамизга келгуси ўйинларда ОМАД!
&
ал хилол
28/07/2023 22:19
,,,АНДИЖОН,,га офарин
Эргашев Файзулло
28/07/2023 22:18
Жуда огир кечган учрашув булди Андижон жамосини табриклайман барча Андижон мухлисларини хам бундай жамодан очко олиш бу ютук
Шухрат Хусаинов
28/07/2023 22:45
Насаф епиштирмадингда андижооонни
abdullo abdugafforov
28/07/2023 22:47
zor andijanga omad
&
28/07/2023 22:48
Менимча насаф ута кучлик эмас экан