"Андижон" қишки тайёргарлигининг учинчи босқичини бошлади

14 февраль куни Туркия йиғинини якунлаб ортга қайтган “Андижон” жамоаси кичик таътилдан сўнг навбатдаги машғулотларга киришди.

Айтиш лозимки, бу сафар жамоа аъзоларининг қишки тайёргарлик режаси доирасида учинчи босқич йиғини бошланди.

Бугун "Андижон" аъзолари Тошкентда тўпландилар ва “Portо Bello” меҳмонхонасига жойлашишди. Шаҳар  эса қор ёғаётгани эвазига янада чиройли манзара бағишламоқда.

Бугун футболчилар кечки маҳал дастлабки машғулотини бошлайдилар. Эртадан эса кунига икки маҳалдан шуғулланадилар. Мазкур йиғин мобайнида ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилади.

“Андижон” матбуот хизмати. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!