"Андижон" сафида ким нечта гол урди?

Суперлигани тарк этган “Андижон” клуби мавсум давомида рақиблар дарвозасига 22 та гол урди ва ўз дарвозасидан 41 марта тўп ўтказиб юборди.

Ушбу чемпионатда “Андижон” таркибида ким тўпурар бўлганини биласизми? Бу аслида ҳимоячи бўлган ва охирги пайтларда ҳужум чизиғида тўп сурган Усмонали Исмоналиев бўлди.

У рақиблар дарвозасига 5 та гол урган ҳолда “Андижон”нинг мавсумдаги тўпурарига айланди. Ундан кейин иккинчи даврада келган беларуслик легионер Павел Забелин 3 та гол билан иккинчи ўринда.

андижон голлар

Фарҳод Соҳибжонов, Василий Совпел ва биринчи даврадан кейин АГМКга ўтиб кетган Мартин Боаке ҳисобида 2 тадан гол бор. Шунингдек, Диёр Раҳимқулов, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Иззат Абдулҳақов, Владислав Васильев, Дониёр Усмонов, Жасур Жалолиддинов ва Дониёр Абдуманнопов “Андижон” сафида биттадан гол муаллифи бўлдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!