
"Андижон" сафида янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Янгиер шаҳрида чемпионат стартига тайёргарлик кўраётган "Андижон" жамоаси ёзги трансфер бозори очилганидан кейин бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказмоқда.
Наманган "Навбаҳор" жамоаси ярим ҳимоячиси Комил Тожиддинов ва ҳужумчи Ҳусайн Эргашбоев айни пайтда “бургутлар” кўригида бўлиб турибди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Ушбу икки футболчи ҳам кеча "Зомин" жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувда майдонга тушди.
Фикрлар