"Андижон" сафига Осиё чемпионлари ва яна бошқа иқтидорли ёшлар қўшилишди
"Андижон"нинг Анталиядаги йиғин доирасида биринчи босқич тайёргарлик жараёни давом этмоқда. Бугун куннинг дастлабки қисмидаги машғулотлари бўлиб ўтди.
Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, таркибга яна айрим иқтидорли ёшлар қўшилишди. Жумладан, яқинда “Андижон” билан шартнома имзолаган умидли дарвозабон Неъматуллоҳ Рустамжонов клуб ихтиёрига етиб келди ва машғулотларга киришди.
Шунингдек, яна бир U17 Осиё чемпиони, истеъдодли ярим ҳимоячи Сайфиддин Содиқов ҳам бугундан машғулотларда қатнашмоқда. Булардан ташқари, ўринбосарлар сафида тўп сурган ярим ҳимоячи Фазлиддинхўжа Убайдуллаев, Андижон футбол академияси тарбияланувчиси, ҳимоячи Озод Собиров ҳам эндиликда “Андижон”нинг Анталиядаги йиғинига қўшилдилар.
Қолаверса, мураббийлар штабига андижонлик иқтидорли мутахассис Ислом Аҳмедов ҳам жалб этилди. Бунгача Андижон футбол академияси қошида ташкил этилган биринчи лигаси жамоасида бош мураббийлик қилган.



Фикрлар