"Андижон" сафига яна бир футболчи келиб қўшилди

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган Александр Хомяков бошчилигидаги “Андижон” жамоаси бир қатор футболчиларни синовдан ўтказмоқда.

Кеча жамоа машғулотларига “Машъал”, “АГМК”, “Металлург”, “Сўғдиёна” жамоаларидаги ўйинлари билан бизга яхши таниш бўлган Жаҳонгир Абдумўминов келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Маълумот учун, Жаҳонгир Абдумўминов ўтган мавсумда “Бухоро” жамоасида ҳаракат қилиб, 9 та учрашувда 720 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Жаҳонгир Абдумўминов ҳозирча "бургутлар" машғулотларида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!