"Андижон" сафига янги футболчи қўшилди
Дукентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Андижон” жамоамиз селекция ишларини ҳам давом эттиряпти.
Куни кеча сафимизга яна бир янги футболчи қўшилди. Ўтган мавсумни “Турон” клубида ўтказган 24 ёшли иқтидор эгаси Сардор Абдунабиев бугундан машғулотларимизда иштирокини бошлади.
Абдунабиев асли АГМК клубига тегишли бўлиб, “Турон”да ижара эвазига тўп сурган. У 2022 йили про лигада 17 та учрашувда майдонга тушиб 1 та гол урди. Қизиғи, ўша ягона голини чемпионатнинг охирги турида “Андижон” дарвозасига киритган.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар