"Андижон" Самвел Бабаян билан икки йиллик шартнома имзолади
"Андижон" жамоаси Самвел Бабаянни ЎзПФЛда бош мураббий сифатида рўйхатдан ўтказди.
Унга кўра, шартнома 2027 йилнинг 30 ноябрига қадар мўлжалланган. 54 ёшли мураббий бунга қадар Ўзбекистон терма жамоаси, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" каби клубларда ишлаган.
Маълумот учун, "бургутлар" ўтган мавсумни 11-ўринда якунлади. Жамоа жорий мавсумни "Сўғдиёна"га қарши беллашув билан бошлайди.
Фикрлар