"Андижон" сардори жамоасини ўзгартирадими?

“Андижон” клуби етакчиларидан бири – Фарҳод Бекмуродов ҳақида ҳам турли гап-сўзлар юрибди. Футболчига Суперлигадан ва хориждан таклифлар бўлаётгани хусусида эшитяпмиз.

Унинг келаси мавсумни бошқа клубда давом эттириши ростми? Бу хусусида футболчи sports.uz сайтига қуйидагиларни айтди:

- “Андижон” билан шартномам 31 декабргача амал қилади. Янги мавсумни қаерда давом эттиришим ҳали аниқ эмас. Лекин қизиқишлар бўляпти, клублардан қўнғироқлар бўляпти. Назаримда, барчаси янги йилдан кейин аниқ бўлади, - деди Бекмуродов.

Айтиш керакки, Фарҳод ушбу мавсумда “Андижон” таркибида 25 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!