
"Андижон" Суперлигада қолди!
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси ўтиш ўйинида "Нефтчи" ўз уйида "Андижон"ни қабул қилди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Суперлигада қоладиган бўлди.
Дастлаб, "Нефтчи" ҳужумчиси Отабек Зокиров ҳисобни очди. "Андижон" сафида ушбу голга Абдуманнопов, Соҳибжонов ва Ҳомидов жавоб берди.
Шу тариқа, андижонликлар Суперлигада қоладиган бўлди.
- 90+4'
Учрашув якунланди! "Андижон" меҳмонда ишончли ғалабани қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасини ўзида сақлаб қолди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!
- 90+3'
"Андижон"да ўзгариш: Азамат Исроилов ўрнига Азизбек Азимов майдонга тушди.
- 90+1'
"Нефтчи" бурчак тўпидан қониқарли фойдалана олмади.
- 90'
Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 88'
ГООООООООООООЛЛЛ!!! "Нефтчи" жарима майдони ичидаги палапартишликлардан унумли фойдаланган "Андижон" ҳужумчиси Жамшид Қобилов дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! 1-3!
- 86'
"Андижон" жарима зарбасидан хавфли ҳужум ташкил этиши мумкин эди, бироқ ҳимоячилар бунга йўл қўйишмади.
- 84'
Мезбонлар бурчак тўпидан наф чиқара олмади.
- 83'
"Нефтчи"нинг қанотдан узатган кроссини "Андижон" ҳимоячилари бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Ҳакам бурчак зарбаси белгилади.
- 81'
"Нефтчи" ҳужумчиси "Андижон" ҳимоячисига нисбатан ҳужумда фол ишлатди. Жарима зарбаси.
- 75'
Ўйинда темп анча паст.
- 72'
Баҳодиров ўрнига Асқаралиев, Олимов ўрнига эса Мелиев майдонга тушмоқда.
- 68'
"Нефтчи" футболчилари яхши вазиятдан фойдалана олмади.
- 62'
"Нефтчи" футболчиларининг кетма-кет узатмалари ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 58'
"Андижон" тартибли ҳимояланмоқда.
- 55'
"Андижон" ҳужум қилишдан тўхтамаяпти.
- 53'
Исроилов сариқ карточка ишлаб олди.
- 50'
Смолюченконинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 48'
"Нефтчи" таймни фаол бошлади.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
"Андижон" прессинг уюштиришда давом этмоқда.
- 42'
Бекмуродов тиббий ёрдамга муҳтож.
- 42'
Холмирзаев сариқ карточка ишлаб олди.
- 39'
"Нефтчи" ҳужумга ўтишга қийналмоқда.
- 36'
"Андижон" футболчилари голдан руҳланиб, олдинга бормоқда.
- 33'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Соҳибжонов ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, гол урди. Дарвозабон олис бурчакка тепилган тўпни ушлаб қола олмади.
- 31'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дониёр Абдуманнопов бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди.
- 30'
"Андижон" футболчисининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 26'
Бахтиёр Қосимов огоҳлантирилди.
- 26'
Зокировнинг зарбасини Адҳамов бироз кеч бўлса-да, қайтарди.
- 25'
"Андижон" энди ҳимояланишга мажбур қилинмоқда.
- 22'
Абдуманнопов яхши вазиятдан зарба бера олмади.
- 21'
"Нефтчи" тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда.
- 18'
Мажбурий ўзгариш: Абдуҳамидов ўрнига Смоляченко майдонга ташланди.
- 16'
Жарима майдонига андижонликлар узатаётган кетма-кет тўплар ҳимоячилар томонидан қайтарилмоқда.
- 15'
Жарима майдонига "Нефтчи" футболчиси узатган тўп ноаниқ чиқди.
- 14'
Бурчак зарбасидан фарғоналиклар фойдалана олмади.
- 11'
"Андижон"нинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 9'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Қарши ҳужумда Зокиров боши билан дарвозага тўпни жойлади. Мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди.
- 8'
"Нефтчи" жарима майдони ичига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.
- 7'
Зокиров ўнг қанотдан ёриб кириб, зарба йўллади. Жарима майдони ичидан берилган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 6'
"Андижон" прессинг амалга оширишда давом этмоқда.
- 5'
"Нефтчи" тўғри ҳимояланмоқда.
- 3'
Олимов жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ муваффақиятсиз чиқди.
- 2'
Илк дақиқалардан олдинга ўтган "Нефтчи" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Ўзбекистон Республикаси миллий мадҳияси янгради! Старт учун барчаси шай!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Шиддатли ўтиши кутилаётган "Водий дербиси" бошланиш арафасида.
Фикрлар