"Андижон" тажрибали жамоа, иккинчи даврада сафимизга яна ўзбекистонлик футболчилар келиши мумкин" - "Хўжанд" устози

CHERY AUTO

“Хўжанд” ва “Андижон” (1:1) жамоалари ўртасидаги бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан кейин рақиб жамоа устози Рустам Ходжаев “Андижон” матбуот хизматининг саволларига жавоб қайтарди.

Tecno

- Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Аввало, Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарих яратиб жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклайман. Ўйинга келсак, бу дўстлик, бу ўртоқлик учрашуви эди. “Андижон”ни ҳам, “Хўжанд”ни ҳам ўз мақсади бор. ФИФА кунларидаги танаффусда бизларга ўйин керак эди. “Андижон” келганига ва ушбу учрашувни ўтказганимизга раҳмат. Жамоамизга ўйин амалиёти керак эди. Ярим соатдан тўртта тайм ўйнадик. Бу ўйин чемпионат давомида бизга ёрдам беради.  

- 1:1 натижаси ўйинга мос бўлди, деб ўйлайсизми?

- Ҳамма майдонга чиқиб ғалаба учун курашади. Бироқ доим ҳам биз хоҳлагандек бўлмайди. Яхши ўйин кўрдик. Икки томон ҳам учрашувдан кўзланган мақсадига эришди. Табиийки, биз ғалабани хоҳладик. Аммо “Андижон” ҳам ютмоқчи эди. Бу футбол. Албатта, 1:1 натижасини ўйинга мос бўлди, деб айтса бўлади.

- “Андижон” сизда қандай таассурот қолдирди?

- “Андижон”нинг таркибида ўзгаришлар бор эди. Лекин ўйинчиларнинг маҳорати борлиги кўриниб турибди. Бундай ўртоқлик учрашувларида турли таркиблардан фойдаланилади ва қайси таркиби оптимал эканини билмаймиз. Аммо рақиб анча тажрибали.

- Сиз учун энг яхши футболчи ким бўлди?

- Бу учрашувда энг яхши ўйинчи – иккинчи дарвозабонимиз Мўйдинов. Ёш посбон менга ёқди.

- “Хўжанд” таркибида ўзбекистонлик футболчилар бор ва улар сизга ёқяптими? Яна янги ўзбекистонлик легионерлар пайдо бўлиши мумкинми?

- Ҳа, бизда уч нафар ўзбекистонлик легионелар бор. Ислом Тошпўлатов бу баҳсда ўйнамади, иккитаси майдонга тушди. Асилбек Бегимқулов, Фирдавс Абдусалимов майдонга тушишди. Бу легионерлар бизга ёқади. Иккинчи даврада балки яна янги ўзбекистонлик ўйинчилар келиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!