"Андижон" тарих ёзяпти ёхуд "Бургутлар" илк бор финалда!

Бу йил нафақат миллий чемпионат, балки Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ҳам жуда ўзгача руҳиятда, ўзгача шижоат билан ўтяпти. Бунга ярим финал баҳслари ҳам фикримизни исботлайди. “Бобур арена”да бўлиб ўтган “Андижон” ва “Сурхон” қарама-қаршилиги кутилганидек бошқача даражада, бошқача темпда ўтди.

Бу йил “Андижон” клубининг ташкил топганига 60 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан юбилей байрам учун “Бургутлар” мухлисларини хурсанд қилиш мақсадида ўзи қатнашаётган мусобақаларда муваффақиятга эришишни мақсад қилган. Табиийки, бу борада Кубокдаги муваффақиятли юришини давом эттириш айни муддао бўларди.

“Андижон” ҳам, “Сурхон” ҳам финал иштиёқида майдонга тушишди. “Бобур арена” эса кутилганидек “ёнди”. Муҳит шунчаки супер эди. Натижа муҳимлиги учун жамоалар жуда эҳтиёткор ўйин кўрсатишди. Аммо иккала жамоада ҳам голли имкониятлар юзага келди. Аслида 90 дақиқа ичида масалани ҳал қилиш ҳам мумкин эди. Мисол учун “Сурхон” футболчиси дарвозасига кириб кетаётган тўпни аранг қайтариб юборди, Рустам Турдимуродовда ҳам гол уриш учун яхши вазият бўлганди. Ўз навбатида “Андижон” дарвозабони Элдор Адҳамов ҳам жамоасини голлардан қутқариб қолди. Асосий вақтда ҳисоб очилмагач, қўшимча бўлимларга навбат берилди. Футболчилар ушбу таймларда ҳам бор кучи билан курашишди. Айниқса, охирги дақиқаларда “Андижон” кучли штурм уюштирди. Аммо, барибир гол урилмади ва ҳаммаси пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пенальтилар серияси бу ўз номи билан лотерея. Бу босқичдан қанчадан-кучли кучли футболчилар ва жамоалар ўта олмагани тарихдан яхши маълум. Лекин “Андижон” ярим финалга тайёргарлик кўришда ҳар бир майда деталгача эътибор қаратганди. Жумладан, машғулотларда пенальтиларни тепиш борасида ҳам алоҳида шуғулланганди. “Бобур арена”даги ушбу лотереяда эса “Андижон” клуби 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва тарих яратган ҳолда илк бор Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритди. Бунга жамоа муносиб бўлди ва барча жонини бериб, ушбу натижага эришиш учун курашди. Якунда эса меҳнатлари учун муносиб тақдирланди ва кўзланган мақсад – финалга чиқди.

“Бургутлар”  учун бундай унутилмас онлар шубҳасиз ёқимли ва ҳаяжонли эди. Ҳакамнинг финалга йўл олгани ҳақида хуштаги чалинганидан кейин майдонда хурсандчилик кўз ёшлари тўкилди. Бундай онларни асло унутиб бўлмайди. Энди навбат финалга...

“Андижон” – “Сурхон” – 0:0. (Қўш.в. 0:0. Пен.сер.5:4).

30 август. Андижон. “Бобур арена” стадиони. 15643 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов

Захира ҳаками: Ғайрат Жўраев.

ВАР: Аҳрол Рисқуллаев

АВАР: Руслан Серазетдинов

Назоратчи: Валентин Коваленко

Комиссар: Қудрат Мадраимов

“Андижон”: Элдор Адҳамов, Абдулвоҳид Ғуломов, Илдар Маматказин, Ислом Маматказин, Абдураҳмон Комилов, Леван Арвеладзе (Фарҳод Бекмуратов, 84), Муҳаммадкарим Тоиров (Вагиз Галиулин, 106), Илҳом Абдуғаниев (Дамир Темиров, 69), Фарҳод Соҳибжонов (Сардор Азимов, 84), Бектемир Абдуманнонов (Шахром Самиев, 69), Рустам Турдимуродов (Любиша Пецель 106).

“Сурхон”: Даврон Мерганов (Максим Муркаев, 120+1), Бобур Асқаров (Хумоюн Шербўтаев, 67), Нодирхон Неъматхонов, Жамалдин Ходжаниязов, Достон Турсунов, Дмитрий Плетнёв (Диёр Рамазонов, 106), Абдуғофур Ҳайдаров, Жаҳонгир Абдусаломов, Жавоҳир Жўраев (Асад Каримов, 67; Тамерлан Джамалутдинов, 120+1), Асилбек Жумаев, Бехруз Шайдулов (Егор Кримец, 80).

Огоҳлантиришлар: Илҳом Абдуғаниев, 12. Рустам Турдимуродов, 90+6 – Жавоҳир Жўраев, 22. Достон Турсунов, 81. Абдуғофур Ҳайдаров, 105+1.  Фезди Давлетов, 116.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Зарипов шоимкул
01/09/2024 05:45
Хакамлар Сурхонга карши хакамлик килишди урилган года уйиндан ташкари холат йук эди чизик чизганда хужумчини бармоги утган экин барокко гол урмайдику