
"Андижон" Тожикистонда йиғин ўтказади
Айни пайтда ФИФА кунлари муносабати билан Суперлигамизда кичик танаффус юзага келди. Хабарингиз бор, миллий терма жамоамиз 5 ҳамда 10 июнь кунлари жаҳон чемпионати йўлида муҳим учрашувларини ўтказади.
“Андижон” жамоаси эса 27 май куни Суперкубок ўйинини ўтказганидан сўнг қисқа муддатли хордиқ чиқармоқда. Кейинги турни 13 июнь куни "Бургутлар" сафарда “Бухоро”га қарши ўтказади.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, оралиқдаги кунлардан унумли фойдаланиш мақсадида жамоа аъзолари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида йиғин ўтказади.
Максим Шацких бошчилигидаги клуб 31 май куни Хўжандга жўнаб кетади ва у ердаги машғулотлар 12 июнга қадар давом эттирилади. Шунингдек, у ерда битта ўртоқлик учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.
Фикрлар