"Андижон" Тошкентда қайси клубларга қарши майдонга тушади?

  • 7 январь, 2023, 09:17
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
CHERY AUTO

Дукентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган “Андижон” жамоамиз назорат учрашувларини ҳам ўтказиши кўзда тутилган.

Tecno

21 январга қадар давом этадиган йиғин доирасида 4 та ўйин ташкиллаштирилади.

Жамоамизнинг дастлабки ўртоқлик учрашуви 8 январга белгиланган бўлиб, шу куни “Бунёдкор-Фарм” жамоасига қарши майдонга тушамиз.

Иккинчи назорат учрашувимиз 11 январь куни бўлиб ўтади. Бу сафар Термизнинг “Сурхон” клуби спарринг-рақиб вазифасини бажаради.

андижон уртоклик

18 январда эса Ёрқин Назаров устозлигидаги “Сўғдиёна” жамоаси билан беллашамиз.

Йиғин доирасида охирги назорат учрашуви 21 январь кунига мўлжалланган. Шу куни Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан ўйнаймиз.

“Андижон” иштирокидаги барча назорат учрашувлари Тошкентда ўтказилади.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!