“Андижон” Туркияда йиғин ташкил этади
Про-лигада ўтган йилги мавсум якунларига кўра Суперлига-2019 йўлланмасини қўлга киритган “Андижон” жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жамоа кеча ўз қароргоҳида йиғилди. “Бургутлар” жамоаси 7 январга қадар Андижонда машғулотлар олиб боради. Сўнгра йиғин Тошкентга кўчади ва жамоа 8-26 январь оралиғида пойтахтда шуғулланади.
Фикрлар