Андижон турнири теннисчиларимиз учун омадсиз бошланди

Андижонда Халқаро теннис федерацияси – ITF мусобақалар тақвимидан жой олган эркаклар ўртасидаги халқаро турнирда илк давра баҳслари ўтказилмоқда.

Дунёнинг йигирмага яқин давлатидан келган юздан ортиқ теннисчилар мазкур мусобақада ўзаро рақобатлашмоқда. Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган нуфузли турнирнинг соврин жамғармаси 25.000 АҚШ долларини ташкил этади.

Мусобақанинг биринчи босқичида мамлакатимиз шарфини ҳимоя қилаётган Шониғмат Шофайзиев, Сардор Эргашев, Шаробиддин Абзалов имкониятни бой берди. 

Бугун кортга теннисчиларимиздан Павел Цой, Ҳумоюн Султонов, Санъатулло Қутибоев, Саидаъло Саидкаримов, Санжар Файзиев, Ботир Сапаев, Амал Султанбековлар чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!