
"Андижон" ва Абдунабиевга оид яна бир қизиқ маълумот
“Андижон” жамоасига оид қизиқ статистик маълумотлар билан сиз мухлисларни таништиришда давом этамиз.
Ёдингизда бўлса, "Андижон" чемпионатнинг илк турида Қаршида “Насаф” билан учрашувда бошлаб 0:1 ҳисобидаги ғалаба билан мавсумни бошланганди. “Бургутлар” чемпионатни айнан 1:0 билан бошлаб 1:0 билан тугатди. Сўнгги турда “Бобур Арена”да “Бухоро”га қарши ўйинда ҳам айнан ушбу ҳисобдаги ғалаба қўлга киритилди.
Янада эътиборлиси, “Андижон”нинг мавсумдаги дастлабки ва охирги голи муаллифи бир футболчига тегишли бўлиб, бу - Сардор Абдунабиев!
У “Андижон”нинг жорий мавсумдаги голлари ҳисобини очиб берганди ва ўзи 2023 йилдаги охирги голни урди. “Насаф” дарвозасини ишғол қилганидан кейин Абдунабиев деярли бутун мавсум давомида гол ура олмади. Бироқ чемпионатнинг охирги иккита учрашувида кетма-кет иккита гол уришга эришди. “Турон” ва “Бухоро” мағлуб этилган беллашувларда Абдунабиев рақиблар дарвозалирини ишғол этишга муваффақ бўлди.
"Андижон" матбуот хизмати.
Фикрлар