Андижон вилояти ҳокими "Ўзбек Канелоси"га қандай имтиёз бермоқчи?

  • 24 сентябрь, 2019, 17:56
  • 0
  • Бокс

7- сентябрь куни "Ўзбек Канелоси" номи билан машҳур профессионал боксчимиз Ҳусниддин Пўлатов 66 кг вазн тоифасида навбатдаги WBA Asia чемпионлик камарини қўлга киритган эди. У ўшанда жанубий кореялик Ин Дук Сеони мағлубиятга учрата олганди. Бунга қадар ҳамюртимиз 69 кг вазнда ҳам ушбу камарни қўлга киритиб улгурган эди.

хушаУшбу боксчимиз муваффақиятларидан хабар топган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Хусниддин Пўлатов билан учрашиб, унга келгуси жангларида ҳам омад ёр бўлишини тилади. Ўз ўрнида "Ўзбек Канелоси"ни Андижон Давлат Универститетига имтиёзли тарзда ўқишга қабул қилиниши борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз: Ҳусниддин Пўлатов Андижон вилояти Пахтаобод тумани, Маданият қишлоғида таваллуд топган бўлиб, Андижон Олимпия заҳиралари коллежини тамомлаган.

хушши

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!