"Андижон" "Ворскла"га қарши ўйинда 3 та гол ўтказиб ҳам ғалаба қозонди
Бугуннинг ўзида “Андижон” клуби Туркияда иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоанинг асосий таркиб аъзолари Россиянинг “Ротор” клубига қарши майдонга тушишди ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Кечки пайт эса “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков Украинанинг “Ворскла-U21” жамоасига қарши ўйинда асосан ёш ўйинчиларга имконият тақдим этди.
“Андижон”: Хуршид Хўжаев, Ҳожиакбар Мўминов, Муҳаммадали Турсунов, Аҳмаджон Анваров, Абдураҳмон Комилов, Асилбек Айсаров, Илҳом Абдуғаниев, Иброҳим Мухторов, Саидумар Содиқов, Иззат Абдулҳақов, Миржалол Мирзаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Шерзод Эсонов, Ислом Маматказин, Бобур Давлатов, Аҳрор Иноятов, Алишер Жўрабоев.
Қизиқарли ҳамда голларга бой ўтган баҳсда андижонликлар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Иззат Абдулхаков билан Илҳом Абдуғаниев рақиб дарвозасини иккитадан ишғол қилдилар. Қизиғи, танаффусга қадар ҳисоб 4:0 эди. Иккинчи бўлимда эса “Ворскла” ёшлари 3 та гол урдилар. Аммо Кумиков жамоаси ғалабани сақлаб қолди.
Голларга бой кечган "Андижон" - "Ротор" баҳсида ғолиб номи аниқланмади
Фикрлар