"Андижон" Янгиерда ўйин ўтказди

  • 31 мая, 2020, 22:38
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Учта ўйинни ғалабасиз ўтказган “Андижон” клубида қандай ўзгаришлар юз берганидан хабардорсиз.

Tecno

Бош мураббий Виктор Кумиков эса янги жамоаси билан машғулотларни бошлаб юборди. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, андижонликлар Янгиерда ўқув-машғулот йиғинларига киришишган.

Мураббий эса футболчиларнинг имкониятларини ўрганишни бошлади ва шунга асосан таркибдаги ўйинчилар иккига ажратилган ҳолда ўйин ташкиллаштирилди. Жамоадаги барча ўйинчилар ва шу жумладан легионерлар ҳам Виктор Кумиковнинг қўл остида шуғулланмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” 4-турни сафарда “Бухоро”га қарши ўтказади ва мазкур учрашув Виктор Кумиковнинг янги клубидаги дебют баҳсига айланади.  

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию