"Андижон" йиғинида бир нечта легионер ва маҳаллий футболчилар кўрикдан ўтади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш учун "Андижон" жамоаси бугун ўзининг Андижон шаҳридаги спорт қароргоҳида жамланади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Жамоа бош мураббийи Александр Хомяков бугун тунда Россиядан Ўзбекистонга етиб келади.

Бугун ва эртага Андижон шаҳрида машғулот олиб борадиган жамоа 6 январь куни машғулотларни Янгиер шаҳрига кўчиради. У ерда бўлиб ўтадиган асосий ўқув-йиғин жараёнида таркибга бир қатор легионер ва маҳаллий футболчилар қўшилади.

Жалил Кимсанов "Андижон" билан хайрлашди

Ҳозирда бир қатор футболчилар билан музокара олиб борилмоқда. Жамоа билан шартнома тузган футболчилар ҳақида кейинроқ расмий хабар берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!