Жалил Кимсанов "Андижон" билан хайрлашди

«Мавсум-2019»ни 10-ўрин билан якунлаган «Андижон» жамоасининг таркибида ҳам жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Аксарият клублар қатори андижонликлар сафида ҳам келди-кетдилар юз бериши табиий ҳол.

Шуни айтиш керакки, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Андижон» таркибига қўшилган ҳимоячи Жалил Кимсанов фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Шу сабабли у «Андижон» билан хайрлашди.

Кимсанов ўтган йилги чемпионатни Тожикистоннинг «Истиқлол» клубида бошлаганди ва ярим мавсум ўйнагач, «Андижон» аъзосига айланганди. Лекин ҳимоячининг клубдаги ишлари у қадар юришгани йўқ. Боиси Жалил Кимсанов иккинчи даврада «Андижон» таркибида Суперлигада тўртта учрашувда майдонга тушди холос. Бунинг устига у жамоа билан мавсум охирига қадар шартнома имзолаганди. Ўзи билан боғланганимизда «Андижон» билан хайрлашганини ва янги мавсумда фаолиятини бошқа клубда давом эттиришини маълум қилди.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!