"Андижон" йиғинидан дараклар. Жамоага янги футболчилар келиши кутилмоқда
"Андижон" Суперлигада қолишни уддалади ва янги мавсумда ҳам юқори лигада иштирок этади.
Биласиз, "Андижон" жамоасини кўп футболчилар тарк этди. Бугундан бошлаб, "бургутлар" бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев таркибда қолган ва янги қўшилган футболчилар билан ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Таркиб деярли янгидан шакллантирилиши боис, бугунги кунда бир қатор янги номзодлар кўрикда бўлиб турибди. Машғулотларда асосан, 18-22 ёшли футболчилар иштирок этмоқда ва жамоага яна бошқа ўйинчилар келиши кутилмоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар