"Андижон" йиғинига Испанияда ўйнаган футболчи қўшилади

"Андижон" йиғинига чернагориялик легионерлар келиб қўшилади. Бу ҳақда "бургутлар" матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Черногория мамлакатидан ташриф буюрадиган легионер масаласи ижобий ҳал этилди ва кейинги ҳафта бошларида Ўзбекичтонга учиб келишлари учун клуб томонидан самолётга чипта харид қилинди. «Сурхон»нинг собиқ ўйинчиси Владимир Бубанья билан қўшиб ҳисоблаганда уч нафар хорижлик билан деярли келишувга эришилди. Тиббий кўрикдан ўтганларидан кейин тўлақонли шартнома имзоланади. Бандлари келишиб бўлинган.

Демак,черногориялик футболчиларнинг қисқача характеристикаси қуйидагича. Иккаласи Дмитровграднинг «Искра» клуби шарафини ҳимоя қилишган. Богдан Милич- 1987 йилда таваллуд топган ва амплуаси ҳужумчи. Шериги Горан Милойка эса 1994 йилда туғилган ва марказий ярим ҳимоячи саналади. Йиғинлар давомида янги жамоадошлари билан тезроқ тил топишиб,«Андижон»га катта фойда келтиришларидан умидвормиз", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, "Андижон" жамоаси янги мавсумда Про-Лигада ҳаракат қилади. Богдан Милич 2015/16 йилги мавсумда "Осасуна" шарафини ҳимоя қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!