Андижонда беларуслик теннисчилар ғолиб бўлди

Анжидонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган "Фьючерс" мусобақасида жуфтлик баҳслари якунланди.

Мусобақанинг финалижа беларуслик Сергей Бетов ва Яраслав Шиля россиялик Константин Кравчук ва Роман Сафиуллинни 6:4, 7:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Сергей ва Яраслав мусобақанинг жуфтлик баҳсларида бош совринни қўлга киритди. Энди турнирнинг яккалик баҳсларининг сўнгги баҳсида Санжар Файзиев ва туркиялик Кем Илкел ўзаро рақобатлашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!