Андижонда ҳам Конституция кунига бағишлаб мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан 2006-2007 йилларда туғилган болалар ўртасида мини-футбол бўйича “Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг ички мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб "Андижон" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда “Андижон” ФК қошидаги футбол мактабининг 12та жамоаси иштирок этди. Мусобақа қатнашчилари икки гуруҳга бўлинган холда, ғолиблик учун кураш олиб борди.

6-7 декабр кунлари ўтказилган мусобақанинг финал қисми Вилоят футбол федерациясининг сунъий қопламали майдонида ташкил этилди.

Мусобақанинг ғолиби “Goal Senter” жамоаси бўлди. Турнир кўтаринки руҳда ўтказилиб, мусобақанинг ёпилиш маросимида давлатимиз мадҳияси янгради ва турнир қатнашчиларига эсталик совғалари улашилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!