Андижонда муайтай бўйича Вилоят чемпионати ўтказилди

BEPUL PROPAN

Андижон вилояти Спорт бошқармасининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2025-йил учун вақтинчалик республика календар режасига мувофиқ, жорий йилнинг 3-5 апрель кунлари Андижон вилояти Бўстон туманида муайтай бўйича кичик ўсмирлар ва ёшлар (ўғил ва қиз болалар U-17) ўртасида Вилоят чемпионати ўтказилди.

Мазкур мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар 15-20 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон чемпионатига иштирок этиш учун муҳим йўлланмаларни қўлга киритишди.

Шунингдек, ушбу мусобақа доирасида вилоятнинг энг яхши спортчилари иштирокида ярим профессионал жанглар ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Муайтай федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!