Андижонда ютқазган "Пахтакор" кичик таътилга чиқди

“Пахтакор” клуби кеча “Андижон”га мағлубиятга учраганидан кейин қисқа муддатли таътилга чиқди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати шундай хабар қилди:

“4 нафар футболчимиз, Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Азизбек Турғунбоев ва Одил Ҳамробеков бугун МТЖ билан Хитойга йўл олишади. Шунингдек, Кими Мерк Қирғизистон миллий терма жамоаси таркибига йўл олди.

 “Пахтакор”нинг қолган аъзолари эса 13 октябрь куни Қибрайда йиғилади”.

“Пахтакор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!