"Андижон"га яна икки нафар легионер қўшилади

“Андижон” таркибига легионерларни жалб қилишда давом этмоқда. Аввалги хабарларимизда, жамоага уч нафар камерунлик футболчи ташриф буюришини айтиб ўтган эдик. Маълум бўлишича, клубга яна икки нафар хорижлик ўйинчилар қўшилади, бу хусусида “Андижон” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Легионерлардан бири Кот-д'Ивуар фуқароси Коуасси Коуаджа бўлиб, у 1995 йилнинг 22 июнида туғилган.

коуаджа

Марказий ҳимоячи футболчилик фаолиятини Руминиянинг “Саксан” клубида бошлаган. Футболчилик фаолияти давомида “Астра” (Руминия), “Слуск” (Беларус), “Актобе” (Қозоғистон), “Тамбов” (Россия), “Кейптаун Сити” (ЖАР) сингари жамоаларда тўп сурган.

Футболчи ўтган мавсумни “Актобе” клубида ўтказди. Коуасси Коуаджа “Андижон”га учинчи йиғин доирасида келиб қўшилади.

Яна бир легионер эса беларуслик ҳужумчи Иван Верас. У ҳам “Андижон”нинг учинчи йиғини доирасида келиб қўшилиши кутилмоқда.

верас

Иван 1997 йилнинг 22 апрелида туғилган. Футболчи фаолияти давомида Беларуснинг “Белшина”, “Чист”, “Гранит”, “Смолевичи” ва “Крумкачи” жамоаларида тўп сурган. Футболчи ўтган мавсумда “Крумкачи” жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Шуни ҳам айтиш жоизки, Тошкентда йиғин ўтказаётган "Андижон" клуби бугун "Сўғдиёна" жамоасига қарши назорат баҳсида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!