"Андижон"га янги дарвозабон келди. Эртага "Металлург"га қарши ўйин бор

Тошкентда навбатдаги тайёргарлик босқичига киришган “Андижон” клуби таркибини кучайтириш ишларини олиб боряпти. Мураббийларни қийнаётган позициялардан бири дарвозабон масаласи билан боғлиқ эди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига қараганда, “Андижон” жамоаси таркибига АГМК дарвозабони Низомиддин Зиёвутдинов келиб қўшилди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасида тўп сурган Низомиддин Зиёвутдинов бугун жамоа ихтиёрига етиб келган. Маълум бўлишича, дарвозабон эртадан машғулотларни бошлайди.

Шунингдек, Отабек Ғуломхўжаев жамоаси эртага Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши назорат учрашувида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!