Андижонлик оғир атлетикачи қизимиз Жаҳон кубогида 3 та медаль қўлга киритди

Айни кунларда Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Бугун аёллар ўртасида ўтказилган -55 килограмм вазн тоифасидаги баҳслар терма жамоамиз учун омадли якунланди.

Ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган вакиламиз Муаттар Набиева мусобақада 3 та бронза медалига сазовор бўлди. Андижонлик атлетимиз даст кўтаришда 88 кг, силтаб кўтаришда 111 кг ва икки кураш якуни бўйича эса 199 килограмм билан ҳар бир йўналишда учинчи натижани қайд этган.

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги.
Аёллар, -55 кг
1. Ванцион Жанг (Хитой) – 212 кг (96 кг + 116 кг)
2. Циюн Лиао (Хитой) – 210 кг (95 кг + 115 кг)
3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 199 кг (88 кг + 111 кг) ...
5. Нигора Абдуллаева (Ўзбекистон) – 169 кг (77 кг + 92 кг)

Бугун бўлиб ўтадиган баҳслар доирасида Сарварбек Зафаржонов (-89 кг), Кумушхон Файзуллаева (-64 кг) ҳамда Нигора Сувонова (-71 кг) каби вакилларимиз ҳам иштирок этишади.

Манба: olympic.uz 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!