"Андижон"ни Лочин Долимов ва Санжар Асқаралиев тарк этди

 

Андижонликлар давралар оралиғида юзага келган маълум муддатлик танаффусдан сўнг бироз хордиқ чиқарган холда, 8 июльдан навбатдаги давра ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, кеча жамоа аъзолари тушликдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилди ва кечки пайт Бўстон даҳасидаги «БЎФМ» майдонида тикланиш машғулотларини олиб борди. Таркибда ҳозирча жиддий ўзгаришлар йўқ. Лекин мураббийлар штаби рақобатни янада учайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Режага кўра, дастлабки босқич ўқув-йиғин машғулотлари Андижонда ўтади. Футболчилар бугундан икки маҳалдан шуғуллана бошлади.

Биринчи даврани "Андижон"да ўтказган дарвозабон Лочин Долимов ва ярим ҳимоячи Санжар Асқаралиев билан дўстона равишда хайрлашилди. Ҳозирча таркибда асосан маҳаллий футболчилар эканлигини қўшимча қилиш лозим. Асли андижонлик бўлган дарвозабон Даврон Жўрақулов ва ҳимоячи Турсунбой Ҳусанов ҳам айни дамда жамоа йиғинида бўлиб турибди. Шунингдек улардан ташқари яна бир қатор ёшлар кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган. Йиғин давомида таркибга бир қатор таниқли номлар қўшилиб борса ажаб эмас. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!