"Андижон"ни тарк этган легионер собиқ клубига қайтди

Мавсум бошида “Андижон” клубига таклиф қилинган қирғизистонлик ярим ҳимоячи Эдгар Бернхардт афсуски, “Бургутлар” сафида узоқ қолгани йўқ.

Айтиш мумкин бўлса, у фақат учта учрашувда “Андижон” таркибида майдонга тушди. Кейинчалик оилавий муаммолари сабабли ўйинларда иштирок эта олмади. Якунда эса томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилгандилар.

бернхардт

Эндиликда Бернхардтнинг қайси клуб сафида тўп суриши маълум бўлди. У Қирғизистоннинг етакчиси “Дордой” жамоасига қайтишга қарор қилди. Маълумотга қараганда, Эдгар у ерда 14-рақам остида тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!