"Андижон"ни тарк этган мураббий "Бухоро"да иш бошлади
Жорий мавсумда ҳали ғалаба нималигини билмай келаётган “Бухоро” клубида кадрлар ўзгариши давом этмоқда. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, бухоролик мутахассис Жамшид Саидов ушбу клубда техник директор лавозимида иш бошлади.
Маълумки, у бунга қадар “Андижон” клубида мураббий сифатида фаолият олиб борганди. Март ойида эса жамоадан кетганди. Айтиш мумкинки, бунгача ишсиз юрган ушбу мутахассисга “Бухоро” клубидан таклиф бўлганди ва бу ҳақида унинг ўзи яқинда сайтимизга маълум қилганди.
Ниҳоят, унинг расман “Бухоро”га қайтгани ойдинлашди. Хабарингиз бўлса, Жамшид Саидов илгари ҳам ушбу жамоада мураббийлик фаолиятини олиб борганди.
Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” клуби Coca-Cola Суперлиганинг 7-тур доирасида 2 июль куни ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилади.
Фикрлар