"Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси майдондан четлатилган вазиятга қандай изоҳ берди?
“Андижон” клубининг албаниялик легионер Рубин Хебай “Сурхон”га қарши учрашувда захирадан майдонга туширилди.
Аммо ўйин охирларида ҳакам унга тушунарсиз ҳолатда сариқ ва сўнг қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди.
Учрашувдан сўнг Хебай ўз фикрларини айтди.
- Биз яхши ўйнадик дейишим мумкин. Аммо тўғрисини айтганда, ўйин ритми ўз даражасида бўлмади. Бунга кўпроқ ҳакам айбдор деб ҳисоблайман. Биринчи қизил карточкагача яхши ўйин кўрсатаётгандик. Лекин учрашув давомида иккита катта пауза бўлди ва бу бизни ўйин ритмимизга таъсир қилди. Мен рақиб жамоадан устун эдик, дея олмайман. Бироқ фикримча, биз бу учрашувда юта олардик. Менда шундай фикр туғиляптики, ушбу ўйинни ҳакамлар туфайли ютқаздик.
Учрашувдан кейин ҳакамга тушунтиришга ҳаракат қилдим. Чунки мен ўша вазиятда рақибга умуман тегмагандим. Ҳаттоки, ушбу ҳолат учун сариқ карточка берилиши ҳам тўғри бўлмасди. Чунки рақиб ўйинчисининг боши пастга қараганди ва ўзи тўпга боши билан қараб келди. Аслида унга текканим ҳам йўқ. Ҳакамга албан тилида нима қилсанг қилишинг мумкин, деб гапирдим. Лекин ҳакам мени ҳақоратлаяпти, деб тушунди шекилли. Учрашувдан кейин унга тушунтирмоқчи бўлганимда ҳам у мени ҳақорат қилдинг деган гапни айтди.
“Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар