"Андижон"нинг Анталия йиғини ниҳоясига етди

27 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрида режалаштирилган ўқув-машғулот йиғинига киришган "Андижон" 17 февралда мазкур тайёргарлик босқичини якунлади.

Хабар берганимиздек, у ерда 7 та назорат учрашуви ташкиллаштирилди. Эътиборингизга бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинларини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

31 январь

“Андижон” – “Чиксереда” (Руминия) – 0:0

3 февраль

“Андижон” – “Факел” (Россия)  – 1:4

Жамоамиздан гол муллифи Шаҳбоз Эркинов (пенальтидан)

8 февраль

“Андижон” – “Волга” (Россия) – 0:4

12 февраль

“Андижон” – “Велес” (Россия) – 5:1

Голлар: Суҳроб Бердиев (дубль), Сардор Азимов, Нодари Кавтарадзе, Бобур Фарҳодов.

“Андижон” – “Самтредиа” (Грузия) – 0:0

15 февраль

“Андижон” – “Родина” (Россия) – 0:0

“Андижон” – “Петрокуб” (Молдова) – 0:0

Қолаверса, ташкилотчилар томонидан ушбу ўйинларга хорижлик малакали ҳакамлар тайинланди. Боиси, Анталияда ҳакамлар гуруҳлари ҳам йиғин ўтказишди ва уларни назорат қилувчи шахслар ўз вақтида таниқли реферилар бўлишган. Мисол учун Ульновскнинг “Волга” жамоасига қариш ўйинда россиялик машҳур Николай Левников инспекторлик қилди. “Самтредиа” билан бўлиб ўтган баҳсда эса россиялик яна бир таниқли собиқ ҳакам - Вячеслав Харламов инспектор вазифасини бажарди. Шунингдек, “Петрокуб”га қарши кечган ўйинни қирғиғистонлик Баҳодир Қўчқоров шогирдлари бошқариб бордилар ва мазкур баҳснинг назоратчиси Артём Скопенцев эди.

Бир сўз билан айтганда, “Андижон”нинг 21 кунлик хориж йиғини кўнгилдагидек кечди ва барча режалар амалга ошди. Жамоаниг Анталия йиғини анча сермазмун ўтди. Мураббийлар штаби томонидан ҳам футболчилар учун барча кўрсатмалар бажарилди.

Бугун жамоа аъзолари Анталиядан тўғри Тошкентга парвоз қиладилар ва шу билан қисқа муддатли дам берилгач, сўнг янги мавсумнинг дастлабки ўйини учун охирги тайёргарликка киришилади.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
17/02/2023 12:16
АНДИЖОНга к,ачон етиб келишади