"Андижон"нинг Анталиядаги машғулотларига кутилган легионерлар қўшилди

"Андижон"нинг Анталиядаги иккинчи кунги машғулотлари ҳам режа асосида давом этяпти. Олдин хабар қилиб ўтганимиздек, кеча кечки пайтда “Андижон”га уч нафар легионерлар қўшилди. Украиналик дарвозабон Игорь Литовка, украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ва грузиялик яна бир ярим ҳимоячи Нодари Кавтарадзе клуб ихтиёрига етиб келдилар. Бу хусусида "Андижон" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Куннинг дастлабки ярмидаги машғулотлар тренажёр залида ва табиий майдонда бўлиб ўтди. Дастлаб мураббийлар – Анатолий Курлаев ҳамда Николай Шевченко кўрсатмалари асосида футболчилар тренажёр залида шуғулландилар. Шундан сўнг бош мураббий Александр Хомяков бошчилигида футболчилар майдонда жам бўлдилар.

игорььь

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жамоамиз жойлашган 5 юлдузли “Asteria Kremlin Palace” меҳмонхонаси шундоққина ўрта ер денгизи ёнида жойлашган. Табиийки, жамоамизнинг машғулот майдони ҳам ўрта денгизи билан ёнма-ён.  

Машғулот қувноқ кайфиятда ўтди. Бошланишидан олдин жонли “коридор” ҳам ташкил қилинди. Аввалига бугун туғилган кунини қарши олаётган мураббий Элёр Раҳматуллаев, сўнг янги легионерлар – Литовка, Арвеладзе ва Кавтарадзени жонли “коридор” орқали жамоадошлари илиқ қарши олдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
28/01/2023 18:55
Жужп яхши тайёрланинглар ва у'йинларда галаба к,озанинглар
&
Ботир
28/01/2023 20:31
Омад ёр булсин..