"Андижон"нинг бугун "Навбаҳор"га қарши ўйини бор, Мелиев эса қайтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Андижон” жамоаси янги мураббийлар қўли остида навбатдаги учрашувга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Футболчиларнинг ўйин амалиётини йўқотмаслиги учун бугун “Навбаҳор”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ушбу баҳс Наманганда соат 12:00 да бошланади.

Шунингдек, яқинда “Андижон” раҳбарияти икки нафар ўйинчи – Сирож Мелиев билан Нодир Мавлоновга жавоб бериб юборилгани айтилганди. Лекин бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев ҳужумдаги рақобатни сақлаш мақсадида Сирож Мелиевни қайтаришга қарор қилди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!