"Андижон"нинг "Пахтакор"га қарши статистикаси қандай?
Суперлига 21-турида "Пахтакор" Андижонга сафар қилади.
Беллашувни "шерлар" таркибидан Азиз Турғунбоев дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 53 бор тўқнаш келишган. Улардан 39 тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 9 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. 5 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 126 марта ишғол қилган пойтахтликлар 36 гол ўтказиб юборган.
"Шерлар" сафардаги беллашувларда 15 ғалаба, 6 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган. Меҳмонда 47 тўп киритган ҳолда ўз дарвозасидан 18 гол олиб чиққан. Жами ғалабаларнинг 15 таси рақиб устидан йирик ҳисобдаги натижалар билан қўлга киритилган.
Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда мезбонлар шундай йирик ғалабага эришган.
"Андижон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 8 октябрь, якшанба куни соат 17:00да "Бобур Арена" стадионида бошланади.
Фикрлар