"Андижон"нинг собиқ бош мураббийи Ўрунов ўйнаётган "Спартак"да иш бошлади
Россиялик мутахассис Александр Аверьянов “Спартак” клубида иш бошлади. Москваликларнинг жамоатчилик билан алоқалар департаменти бошлиғи Антон Фетисовнинг сўзларига кўра, 71 ёшли мутахассис бундан буён “Спартак”нинг селекция бўлимида фаолият олиб боради.
Шу ўринда Аверьянов мураббийлик фаолиятини Ўзбекистонда бошлаганини таъкидлаш лозим. У 1984 йилда Андижоннинг “Текстилчи”, 1985 йилда “Шаҳрихончи”, 1986-1987 йилларда “Пахтакор” (Андижон) ва 1988 йилда Олмалиқнинг “Металлург” клубларида ишлаган.
Александр Аверьянов 2011-2012 йилда ҳам “Андижон” клубини бошқарган.
Фикрлар