"Андижон"нинг собиқ футболчиси жамоага қайтди
У "Турон"нинг Суперлигага чиқишига ўз ҳиссасини қўшганди.
Ўтган мавсумда “Турон”нинг муваффақиятларига катта ҳисса қўшган ва жамоаси билан про-лига чемпионига айланган ҳужумкор ярим ҳимоячи Дониёр Исмоилов “Андижон” сафига қўшилди, бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Футболчи бугундан машғулотларни бошлади. Ҳозирда Дониёр Исмоилов жамоа кўригида бўлиб турибди. Шуни айтиб ўтиш керакки, бу футболчи 2019 йилги мавсумда ҳам “Андижон” шарафини ҳимоя қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар