Мавсум бошида “Андижон” жамоасига таклиф этилган ва 11 та учрашувда майдонга тушган нигериялик ҳимоячи Эммануэль Аривачукву яқинда клуб билан хайрлашганди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, у ўзига янги жамоа топгани маълум бўлди.

“Андижон”нинг 27 ёшли собиқ легионери энди Бангладеш чемпионатида маҳаллий “Саиф Спортинг” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Бу борада Аривачукву янги клуби билан шартнома имзолади.

эммануэль

Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Машъал”ни тарк этган Сирожиддин Раҳматуллаев ҳам “Саиф Спортинг” жамоаси билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик. Эндиликда ушбу ўйинчилар бир клубда тўп суради.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)